Меъда ва ичак системасидан қон кетиши хирургиянинг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда ва унинг сабаби 50-60% холатларда яра касаллигидир. Муолажа тактикаси, хамда қон кетиш жараёнида даволаш услублари адабиётда кескин мунозараларга сабаб бўлиб келаяпти. Айрим муаллифлар актив тактика, яъни, тезкор амалиёт тарафдори бўлсалар, бошқалари актив назорат ва консерватив гемостатик тактика тарафдорларидир